Эртага 4 вилоятда қор ёғади
Бу қизиқ
−
06 Январь 2020
17078Гидрометеорология хизмати маркази ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Қайд этилишича, бугун, 6 январь куни Волгабўйи ҳудудидан кирган совуқ ва нам ҳаво оқими сабабли Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилган.
Эртага, 7 январь куни фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида нобарқарор об-ҳаво сақланиб туради, бу жойларда ёмғир, қор ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кузатилмайди.
Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ – 3 даража илиққача, кундузи 0-5 даража илиққача пасаяди.
8-9 январь кунлари об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз, камбулутли бўлиши кутилмоқда. Антициклон чегараси таъсири натижасида ҳарорат кечаси манфий кўрсаткичларгача пасайиб 3-5 даража совуқни ташкил қилади.
Кундузи қуёш ҳавони илитиб, 9 январга келиб ҳаво ҳарорати 7-12 даража илиққача кўтарилади.
10 январда совуқ ҳаво оқими Ўзбекистон ҳудудидан чекинади. Тунги ҳарорат 0-2 даража совуққача кўтарилади, кундузи 7-12 даража илиқ атрофида бўлади.