Эртага ҳаво 43 даражагача исийди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет эртага, 27 июнь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади, 10–12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23–25 даража, кундузи 38–40 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 32–37 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22–27 даража, кундузи 37–42 даража бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 35–40 даража бўлади.

Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 35–40 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23–28 даража, кундузи 38–43 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 35–40 даража бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 25–30 даража бўлади.

Шунингдек, Ўзгидромет 26–27 июнь кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг