Эртага ҳарорат айрим ҳудудларда 32 даражагача кўтарилади

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет эртага, 19 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 27-29 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 26-31 даража бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 26-31 даража бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.

 


Мақола муаллифи

Теглар

ҳарорат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг