Эртадан Тошкентдаги “паспорт столлари” яна иш бошлайди
Жамият
−
03 Май 2020
7451Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва давлат санитария назорати органларининг тегишли тавсияларига кўра жорий йилнинг 25 мартидан эътиборан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси биноларида фуқароларни қабул қилиш тўхтатилган эди. Жумладан, ушбу тақиқ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига ҳам тегишли эди.
Эртага, 4 майдан Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг туман бўлинмалари фуқаролар қабулини давом эттиради. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Иш кунлари: душанбадан шанбагача, дам олиш кунлари – якшанба ва байрам кунлари.
Иш вақти: соат 9.00 дан 18.00 га қадар. Тушлик вақти: 13.00 дан 14.00 гача.
Қайд этилишича, қабул санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий амал қилинган ҳолда олиб борилади. Фуқаролардан тиббий ниқоб тақишни ва ижтимоий масофани сақлашни сўралади.
LiveБарчаси