Эрта қариган Семми Бассо 28 ёшида вафот этди

Олам

image

Камёб ирсий прогерия (эрта қариш) касаллигига чалинган италиялик Семми Бассо 28 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Reuters” xaбар берди. 

Қайд этилишича, 1995 йилда Италия шимолидаги Венето вилоятида туғилган Бассога икки ёшида прогерия ташхиси қўйилган. 2005 йилда у ота-онаси билан Италиянинг Прогерия уюшмасига асос солган.

Семми “National Geographis”нинг “Семмининг саёҳати” ҳужжатли фильми орқали машҳур бўлган. Ушбу ҳужжатли фильмда унинг Америка Қўшма Штатларида Чикагодан Лос-Анжелесга ота-онаси ва дўсти Риккардо билан қилган саёҳати тасвирланган. 

Маълумот учун, Ҳатчинсон-Гилфорд синдроми номи билан ҳам танилган прогерия одамларнинг тез қаришига олиб келади ва бу уларни ўз ёшидан каттароқ кўринишига сабаб бўлади, ҳаёт сифатини пасайтиради ва умр кўриш давомийлиги атиги 13,5 йилни ташкил қилади. Дунё бўйлаб ҳар 20 миллиондан битта чақалоқ ушбу синдромга чалинади. Бутун дунёда прогерия билан касалланган 130 нафар инсон аниқланган, улардан тўрттаси Италияда истиқомат қилади.

Шоҳжаҳон Мажидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Семми Бассо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар