Эроннинг энг қурғоқчил ҳудудида сув тошқини юз берди

Олам

image

Эрон жануби-шарқида жойлашган Сейистон ва Балужистон провинциясида сув тошқини оқибатида камида 400 киши жабр кўрди. Бу ҳақда ISNA агентлиги хабар берди.

Эрон Қизил Ярим Ярим Ой Жамиятининг маҳаллий бўлими баёнотида айтилишича, 15 та қутқарув гуруҳи вилоятнинг жануби-ғарбида жабрланганларга ёрдам кўрсатган. 300 дан ортиқ киши Қизил Ярим Ой жамияти чодирларига жойлаштирилган. Жабрланганларга озиқ-овқат, иссиқ кийим-кечак ва зарур буюмлар топширилган. 

Сейистон ва Балужистон вилояти марказий тумани раҳбарининг айтишича, кучли ёғингарчилик туфайли кўплаб инфратузилма объектлари, жумладан, қишлоқ хўжалиги объектлари зарар кўрган.

Маълумот учун, Эроннинг энг қурғоқчил вилоятларидан бўлган Сейистон ва Балужистонда ёзги сув тошқинлари ноодатий ҳолдир. Метеорологлар республика жануби-шарқида қум бўронлари тез орада қайта бошланишидан огоҳлантирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

сув тошқини

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг