Эроннинг АҚШ базаларига ҳужумида 80 киши ҳалок бўлди – ОАВ
Олам
−
08 Январь 2020
21291Аввалроқ, Эрон АҚШнинг Ироқдаги икки ҳарбий базасига ракета ҳужуми уюштиргани ҳақида хабар берган эдик. Ҳужумдан кейин АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳарбий амалдорлар билан шошилинч йиғилиш ўтказди, халқига эса “ҳаммаси яхши” деб, уларни тинчлантирди.
Эрон давлат телеканалининг маълум қилишича, тунда уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида 80 киши ҳалок бўлган.
"Эроннинг Ироқдаги америка базаларига ҳужуми натижасида 80 киши ҳалок бўлди", дейилади телеканалнинг Twitter саҳифасидаги постида.
Бироқ CNN телеканали Америка ва Ироқдаги манбаларига таяниб, ҳужум натижасида ҳеч ким ҳалок бўлмаганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон Айн ал-Асад ҳарбий-ҳаво базаси ва Эрбилдаги базага 10 га яқин ракета ташлаган расмий Теҳрон авиабаза буткул вайрон бўлганини таъкидлаганди.
Маълумот учун, Эрон ва АҚШ муносабатлари Ироқда эронлик генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилиши ортидан норасмий уруш ҳолатига келиб қолди.
Эрон ташқи сиёсатининг бош стратеги, Ислом инқилоби посбонлари корпусининг махсус бўлинмаси “Қудс” қўмондони, амалда Эронда Оятулло Али Ҳоманаийдан кейинги иккинчи одам саналган Қосим Сулаймоний 3 январь куни Бағдоддаги аэропорт ҳудудида америкалик ҳарбийларнинг дрон орқали берган ракета зарбалари оқибатида ҳалок бўлди.
LiveБарчаси