Эронлик футболчиларнинг яқинларига мамлакат расмийлари таҳдид қилмоқда

Спорт

image

29 ноябрь куни АҚШ билан бўладиган учрашув олдидан Эрон терма жамоаси ўйинчиларининг қариндошларига, агар ўйинчилар ўзини “тўғри тутмаса” қамоқ ва қийноқлар билан таҳдид қилинмоқда. Бу ҳақда журналист Наташа Бертранд CNN мухбири Сем Кили маълумотига таяниб хабар берди.

Қатардаги турнирда Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг ўнлаб офицерлари миллий терма жамоа футболчиларини кузатмоқда. Футболчиларга терма жамоа жойлашган ҳудудни тарк этиш ва хорижликлар билан учрашиш тақиқланади.

29 ноябрь куни Эрон терма жамоаси АҚШ терма жамоаси билан гуруҳ босқичининг 3-тур учрашувини ўтказади.

"B" гуруҳида 4 очко билан Англия терма жамоаси етакчилик қилмоқда. АҚШ терма жамоаси икки дуранг билан 2 очко жамғариб, турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. 2-ўринни эса 3 очкога эга эронликлар банд этган. Уэльс гуруҳ жадвалини 1 очко билан якунлаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

AQSH Eron

Баҳолаганлар

713

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг