Эронлик футболчи фаолиятини Италиянинг топ клубида давом эттириши мумкин
Спорт
−
16 Октябрь 2023
3509Италиянинг “Интер” клуби “Порту”нинг эронлик ҳужумчиси Меҳди Таремига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” хабар берди.
Манбага кўра, “Интер” Таремини қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олмоқчи, бироқ эронлик футболчининг “Порту” билан шартномаси ёзда тугайди. Ўшанда Милан клуби Таремини текинга қўлга киритиши мумкин.
Қайд этилишича, Тареми яқин ойларда Португалия паспортини олади, бу эса вазиятни бироз мураккаблаштиради. Яъни футболчининг жорий клубида қолиш имконияти ошади.
Шунингдек, агар Тареми трансфери муваффақиятсизликка учраса, “Интер” “Челси” ҳужумчиси Армандо Броя трансфери бўйича ишга киришади.
Ўтган ёзда Тареми 15 миллион евро эвазига “Милан”га ўтишга яқин турганди, аммо ҳужумчининг агенти Жорже Мендеш талабларни ўзгартиргандан сўнг, келишув амалга ошмай қолди.
Тареми 2022/23 йилги мавсумда 33 учрашувда 22 гол уриб, Португалия чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди. Жорий мавсумда 31 ёшли ҳужумчи чемпионатнинг 8 та учрашувида 1 та гол урди.
LiveБарчаси