Эронлик аёл 11 нафар эрини заҳарлаб ўлдирди

Олам

image

Эроннинг Мазандарон вилоятида яшовчи 56 ёшли Колсум Акбари исмли аёл 22 йил давомида 11 нафар эрини заҳарлаб ўлдирганликда айбланмоқда ва унга ўлим жазоси берилиши мумкин. Бу ҳақда “Ary news” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, у тергов жараёнида бой ва ёлғиз кекса эркаклар билан танишиб, катта миқдордаги маҳр шарти билан турмуш қуриб, сўнг уларни босқичма-босқич заҳарлаганини тан олган. Аёл заҳарлашда қон босими ва қандли диабетга қарши дорилар, тинчлантирувчи препаратлар ҳамда техник спирт аралашмасидан фойдаланган.

Жиноятлар 2000 йилдан 2023 йилгача Сари, Нека, Маҳмудобод, Бабол ва Қоемшаҳр каби бир нечта шаҳарда содир бўлгани сабабли улар орасидаги боғлиқликни аниқлаш қийин бўлган. Аёл 2023 йилда сўнгги қурбони – 82 ёшли Ғуломризо Бобоий вафотидан кейин қўлга олинган. Марҳумнинг таниши аёл илгари унинг ҳам отасини заҳарлашга уринганини эслаб қолиб, полицияга мурожаат қилган. Терговда аёл қотилликларни тан олган, бироқ сонини аниқ эслай олмаган.

“Балки 13 ёки 15 нафар бўлгандир, аниқ билмайман”, деган у.

Иш бўйича 11 та қасддан одам ўлдириш ва 1 та қотилликка уриниш бўйича айблов қўйилган. 45 дан ортиқ даъвогар, жумладан, қурбонларниг меросхўрлари унга нисбатан ўлим жазосини талаб қилмоқда. Адвокат аёлда психалогик экспертиза ўтказишни сўраган, бироқ қурбонларнинг оилалари бунга қарши чиқиб, бундай пухта режалаштирилган жиноятларни ақлдан озиш билан изоҳлаш мумкин эмаслигини айтган.

Прокуратура маълумотига кўра, марҳум эрлардан олинган мулклар Акбарининг қизи номига расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғарбий Қозоғистон вилоятида эри билан мулкни бўлишишни истамаган аёл уни ўлдириш учун қотил ёллагани хабар қилинганди. Аёл қурол сотиб олиш ва мақсадини амалга ошириш учун 1,3 миллион тенге (тахминан 2 минг 900 доллар) сарфлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Колсум Акбари Мазандарон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар