Эрондаги вазият сабаб Лавров кутилмаганда Хитойга борди
Олам
−
14 Апрель 12023 2 дақиқа
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров икки кунлик ташриф билан Пекинга борди ва у ерда Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда РБК хабар берди.
Музокараларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик масалалари, шунингдек, БМТ, BRICS, ШҲТ, G20 va APEC каби халқаро тузилмалардаги ҳамкорлик муҳокама қилинади. Шу билан бирга, Украина можароси ва Яқин Шарқдаги вазият каби долзарб масалалар ҳам кун тартибидан ўрин олган.
Бу ташриф АҚШ ва Эрон ўртасида Исломободда бўлиб ўтган музокаралар фонида амалга ошмоқда. Ушбу музокаралар 20 соатдан ортиқ давом этган бўлса-да, якунда келишувга эришилмади ва шундан сўнг АҚШ Президенти Дональд Трамп Ҳормуз бўғозини блокада қилиш бошланганини эълон қилди. Шунга қарамай, воситачи давлатлар – Покистон, Миср ва Туркия икки ҳафталик сулҳ муддати тугашидан олдин яна бир музокара раундини ташкил этишга умид қилмоқда.
“The New York Times” нашри маълумотига кўра, айнан Хитой АҚШ ва Эрон ўртасида вақтинчалик сулҳга эришилишида муҳим роль ўйнаган.
Ҳормуз бўғози Хитой учун жуда муҳим, чунки мамлакат импорт қиладиган нефтнинг қарийб ярми айнан шу йўл орқали ўтади. Шу сабабли минтақадаги вазият Пекин учун стратегик аҳамиятга эга ҳисобланади. Айни пайтда Хитойнинг Эронни ҳаво мудофаа тизимлари билан таъминлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар ҳам тарқалган, бироқ Пекин бу маълумотларни рад этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВлар Эрон АҚШ билан икки ҳафталик ўт очишни тўхтатиш келишувига Покистоннинг дипломатик саъй-ҳаракатлари ва Хитойнинг Теҳронга қилган босими ортидан рози бўлгани ҳақида хабар берганди.
Live
Барчаси