Эрондаги тартибсизликларда 2000 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Эронда норозилик намойишлари бошлангандан бери, хавфсизлик ходимлари билан бирга 2000 га яқин одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда бугун, 13 январь куни “Reuters” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, шахсини ошкор этишни истамаган Эрон расмийси билан интервью ўтказган. Суҳбат давомида эронлик расмий намойишчилар ва хавфсизлик ходимларининг ўлими ортида террорчилар турганини айтган. У айнан кимлар ҳалок бўлгани ҳақида айтмаган.

Маълумот ўрнида, ҳозирда мамлакатда вазият нисбатан барқарорлашган бўлса-да, тўлиқ тинчлик ўрнатилгани йўқ.
Эрондаги оғир иқтисодий шароитлар туфайли юзага келган тартибсизликлар сўнгги уч йил ичида давлат учун энг жиддий ички инқироз бўлиб айланди. Бу ҳолат ўтган йили Исроил ва АҚШнинг ҳужумлар ва  халқаро босимнинг кучайиши фонида янада кескинлашди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрондаги тартибсизликлар кучайиб бораётган бир пайтда, АҚШ Эрон ядровий объектларига зарба бермоқчилиги ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон намойиш ҳалок бўлди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг