Эрондаги портлашларни ким содир этгани очиқланди
Олам
−
05 Январь
15488Жорий йилнинг 3 январь куни Эроннинг Кирмон шаҳрида генерал Қосим Сулаймоний ўлимининг бир йиллиги муносабати билан ўтказилган маросим чоғида портловчи қурилмалар худкуш-террорчилар томонидан фаоллаштирилгани эълон қилинди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб IRNA ахборот агентлиги хабар берди.
Билдирилишича, ИШИД террорчиларининг икки тарафдори оломон орасида ўзини портлатиб юборган. Теракт учун жавобгарликни ИШИД террор ташкилоти ўз зиммасига олган. Бунгача Эрон расмийлари террор ҳужумларида Исроил ва АҚШни айблаб, қасос олишга ваъда берган эди. Эрон Соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим вазири Бахром Эйноллоҳийнинг айтишича, 95 киши ҳалок бўлган, яна 211 киши жароҳатланган. Аввалроқ IRNA ахборот агентлиги 103 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу кўрсаткични олдинроқ баъзи қурбонлар икки мартадан нотўғри ҳисоблангани билан изоҳлади
Манбага кўра, худкуш-террорчилар Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (Эрон ҳарбийларининг элита бўлинмаси) қўмондони генерал Қосим Сулаймоний қабридан 1,5 ва 2,7 километр узоқликда ўзини портлатган.
LiveБарчаси