Эрондаги портда бир вақтда 5 та кема ёниб кетди

Олам

image

Кеча, 5 август куни эрталаб Эроннинг Ганава портида (Бушеҳр вилояти) 5 та савдо кемаси ёниб кетди. Бу ҳақда IRNA агентлиги шаҳар мери Ғуломризо Меҳржуга таяниб хабар берди.

Ёнғин эрталаб соат 5:00 ларда содир бўлган. 5 та кема ёнган, уларнинг тўрттасида юк бўлган, бирига эса энди юк ортилиши керак бўлган.

“Ганава портига киришда кўплаб кемалар лангар ташлагани сабабли биз ёнаётган кемаларни тортиб олиб, қолганларини қутқаришимиз керак бўлди”, деган Меҳржу.

Ҳодиса юзасидан текширув бошланган. Ганава портида ўша вақтда мингдан ортиқ кема бўлгани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин кема

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг