Эрондаги авиаҳалокат қурбонлари орасида ўзбекистонликлар борми?

Олам

image

Хабарингиз бор, бугун, 8 январь куни Эрон пойтахти Теҳрон халқаро аэропортидан учган “Украина халқаро ҳаво йўллари” авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Ҳодисада 179 киши ҳалок бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги авиаҳалокатда ўзбекистонликлар қурбон бўлмаганини маълум қилди.

“Мамлакатимизнинг Теҳрон шаҳридаги элчиxонаси дастлабки маълумотларига кўра бугун “Украина халқаро ҳаво йўллари” Boeing-737 самолётининг Эронда авиаҳалокатга учраши оқибатида қурбон бўлганлар рўйxатида Ўзбекистон фуқаролари йўқ”, дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, самолёт бортида бўлганларнинг асосий қисми эронлик бўлган. Ҳозирда самолётнинг қора қутиси топилди. Украина Президенти Владимир Зеленский ҳолат юзасидан жиноят иши очишни буюрди.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ Украина авиаҳалокат

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг