Эронда жосуслик ва коррупцияда айбланган собиқ амалдор қатл этилди – ОАВ
Олам
−
14 Январь 2023
7404Эрон адлияси Ислом Республикаси собиқ мудофаа вазири Али Шамханийнинг собиқ маслаҳатчиси (1997–2005) Алиризо Акбарийга нисбатан ўлим жазосини ижро этди. Бу ҳақда шанба куни “IRNA” агентлиги адлия органларига таяниб хабар берди.
Хабарга кўра, Эрон ва Британия фуқаролигига эга бўлган собиқ амалдор Буюк Британия фойдасига жосуслик қилиш, шунингдек, коррупцияда айбдор деб топилган. Бироқ Акбарий ўзига қўйилган барча айбловларни инкор этиб, улар асоссиз эканини таъкидлаган.
Шунингдек, BBC радиоэшиттириш корпорациясининг форс тилидаги нашри собиқ амалдор тахминан ўн ой олдин ҳибсга олингани, ҳибсда қийноққа солинганини даъво қилган эди. Яқинда Буюк Британия Эрон ҳукуматини Акбарийни қатл қилмасликка чақирганди.
LiveБарчаси