Эронда президентликка номзодлар рўйхатга олина бошланди
Олам
−
31 Май
4320Эронда кеча, 30 май куни президентликка номзодларни расмий рўйхатга олиш бошланди. Бу ҳақда ISNA агентлиги хабар берди.
Мамлакат президенти лавозимида ишлаган Иброҳим Раисий авиаҳалокатда вафот этгани муносабати билан муддатидан олдин сайловлар 28 июнь куни бўлиб ўтади. Рўйхатдан ўтиш учун номзодлар кейинги беш кун ичида Эрон Ички ишлар вазирлигига шахсан келиши керак.
Номзодларни рўйхатга олгандан сўнг, 12 кишилик Конституция қўриқчилари кенгаши президентликка номзодлар мафкуравий жиҳатдан мос келадими ёки йўқлигини ҳал қилади. Тасдиқланган номзодларнинг якуний рўйхати Кенгаш томонидан 11 июнь куни эълон қилинади. Шундан сўнг сиёсатчиларга сайловолди ташвиқоти учун икки ҳафта вақт берилади. Агар сайловнинг биринчи босқичида номзодларнинг ҳеч бири мутлақ кўпчилик овозни ололмаса, 5 июль куни бўлажак президентни аниқлайдиган иккинчи тур ўтказилади.
Президент Эронда иккинчи муҳим мансабдор шахс бўлиб, у вакиллик функцияларини бажаради ва мамлакат ижроия ҳокимиятини бошқаради. Президент 4 йил муддатга сайланади ва бу лавозимни кетма-кет икки муддатдан кўп бўлмаган муддатга эгаллаши мумкин.
LiveБарчаси