Эронда намойишчиларни қўллаб-қувватлаган таниқли актриса ҳибсга олинди
Олам
−
18 Декабрь 2022
8560Эронда намойишчиларни қўллаб-қувватлаган таниқли актриса Тарона Алидўстий ҳибсга олинди. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.
Қайд этилишича, актриса Тарона Алидўстий Эрон ҳукуматининг тартибсизликларни бостириш борасидаги ҳаракатларини очиқдан-очиқ танқид қилган. У ноябрь ойида намойишчилар билан биргалигини билдириб, Instagram'га ҳижобсиз тушган суратини жойлаган.
Шунингдек, у Instagram'да ҳукуматга қарши чиққан намойишчининг қатл этилишини қоралаб, пост қолдирган.
"Унинг исми Муҳсин Шикорий эди. Бу хунрезликни кузатаётган ва ҳеч қандай чора кўрмайдиган ҳар бир халқаро ташкилот учун бу шармандалик", деб ёзган у.
IRNA давлат ахборот агентлигига кўра, актриса ўз даъволарини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим эта олмагани учун полиция томонидан ҳибсга олинган.
Актрисанинг 8 миллиондан ортиқ обуначига эга бўлган аккаунти яқинда ўчириб ташланган.
Маълумот учун, 38 ёшли Алидўстий эронлик энг муваффақиятли актрисалардан биридир. У 2016 йилда хорижий тилдаги энг яхши фильм номинациясида “Оскар” мукофотини қўлга киритган "Коммивояжер” фильмида иштирок этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь