Эронда карантин чоралари кучайтирилади
Олам
−
15 Ноябрь 2020
4293Эронда 21 ноябрдан бошлаб коронавирус пандемияси сабабли қатъий чекловлар жорий қилинади. Бу ҳақда давлат телевидениеси орқали Эрон президенти Ҳасан Руҳоний эълон қилган.
Унга кўра, энг кескин чоралар Теҳронда ва бошқа 100 га яқин шаҳар ва қишлоқларда жорий этилади.
"Чекловлар нафақат иш жойлари, балки университет, мактаб ва ўқув марказлари учун ҳам амал қилади", деган Руҳоний.
Маълумот учун, Эронда 762 мингдан кўп киши коронавирусга чалинган. 41 минг 493 киши вафот этган. Сўнгги сутка давомида 11 мингдан ортиқ янги касалланиш ҳолатлари аниқланган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023