Эронда бинолар қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
Олам
−
07 Август 2023
2591Кеча, 6 август куни Эрон пойтахти Теҳрон жанубида бир неча бинонинг қулаши оқибатда уч киши ҳалок бўлган, беш нафар фуқаро эса жароҳатланган. Бу ҳақда Теҳрон ўт ўчириш департаментига таяниб “Mehrnews” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар Теҳрон жануби-ғарбидаги рухсат этилмаган биноларнинг бузилишини таъминлаётган полиция ходимлари бўлган.Теҳрон ўт ўчириш бошқармаси матбуот котиби Жалол Малекий қулаган бинолар вайроналари остидан яна икки киши тирик ҳолда чиқарилганини маълум қилди. Шунинг билан қутқарилганлар сони беш нафарга етиб, уларнинг барчаси шифохонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон пойтахти Деҳлида сўнгги 20 йилдаги энг кучли ёмғир оқибатида 15 та бино қулаб тушиб, бир киши ҳалок бўлганди.
Гуласал Маҳкамбоева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь