Эронда 100 га яқин Starlink фаол ҳолатда турибди – Илон Маск

Технология

image

“SpaceX” бош ижрочи директори Илон Маск Эронда 100 та Starlink фаол ҳолатда турганини маълум қилди. Starlink интернет мавжуд бўлмаган ҳудудларда юқори тезликдаги интернет алоқасини таъминлаб берувчи сунъий йўлдош тизимидир. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

Жорий йилнинг 26 декабрь куни Илон Маск Тwitter’даги саҳифасида "Эронда 100 га яқин Starlink фаол ҳолатида”, дея хабар қолдирган. 

Маълумот учун, сентябрь ойида 22 ёшли Маҳса Аминининг полиция ҳибсхонасида ўлими ортидан интернетда кўплаб норозилик ведиолари тарқалган эди. Шу сабабдан Эрон ҳукумати интернетда бир қатор чекловларни киритган. 

Шунингдек, сентябрь ойида миллиардер Эрон ҳудудида Starlink фаоллаштиришини айтиб ўтган эди.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

386

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг