Эрон жамоаси Жаҳон чемпионатида базасини АҚШдан Мексикага кўчиради

Спорт

image

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Эрон миллий терма жамоасига 2026 йилги Жаҳон чемпионати давомида жамоа базасини АҚШдан Мексикага кўчиришга рухсат берди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.

Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тожнинг айтишича, Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган барча жамоаларнинг базавий лагерлари ФИФА томонидан тасдиқланиши керак.

“Хурсандмизки, ФИФА ва Жаҳон чемпионати расмийлари билан бўлган мурожаатларимиз ва учрашувларимиздан сўнг, жамоамиз базасини АҚШдан Мексикага кўчириш бўйича сўровимиз тасдиқланди”, деди Тож.

Маълумотга кўра, Эрон терма жамоаси Мексиканинг Тихуана шаҳридаги лагерда жойлашади. Бу қарор жамоага турниrга тўғридан-тўғри рейс билан бориш имконини ҳам беради.

Эронлик футболчилар гуруҳ босқичида АҚШ ҳудудида учта ўйин ўтказиши режалаштирилган:

  • 16 июнь куни Лос-Анжелесда Янги Зеландия терма жамоасига қарши;
  • 21 июнь куни яна шу шаҳарда Бельгия терма жамоасига қарши;
  • 27 июнь куни Сиэтлда Миср терма жамоасига қарши.

Турнир 2026 йил 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлигида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

ФИФА Жаҳон чемпионати Эрон жамоаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг