Эрон ва Эквадорнинг сафари қариди
Спорт
−
30 Ноябрь 2022
4093Қатарда бўлиб ўтаётган ЖЧ-2022 гуруҳ босқичининг "A" ва "B"гуруҳларида 3-тур ўйинлари якунланди. 1/8 финалнинг 4 та иштирокчиси аниқланди.
Нидерландия 7 очко билан "A" гуруҳида етакчи бўлди. Луи ван Гал шогирдлари Сенегал ва Қатарни мағлуб этди (ҳар икки ўйинда - 2:0) ва Эквадор билан дуранг ўйнади (1:1). Сенегал кейинги босқичга йўл олган иккинчи жамоа бўлди. Африка вакили Эквадордан устун келди.
Англия ҳам 7 очко билан 1-ўринда плей-оффга йўл олди. Инглизлар Эрон (6:2) ва Уэльсни (3:0) мағлуб этиб, АҚШ билан ҳам дуранг ўйнади (0:0). "A" гуруҳидагидек 2-ўрин эгаси ҳам маълум бўлди. Америкаликлар эронликларни минимал – 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳдан чиқишни уддалади. Турнирни Эрон ва Уэльс тарк этди.
Уэльс устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг Англия "B" гуруҳида яққол пешқадамга айланди. Бу фақат бир нарсани англатарди – Гарет Саутгейт жамоаси ЖЧ-2022 1/8 финалида Нидерландия билан тўқнашишни истамади. Шундай қилиб, Нидерландия - "A" гуруҳи пешқадами - "B" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган АҚШ билан ўйнайди.
30 ноябрь куни 1/8 финалнинг яна учта жамоаси аниқланади. "C" ва "D" гуруҳларида плей-офф иштирокчилари маълум бўлади. 2-турдан сўнг фақатгина Португалия, Бразилия ва Франция муддатидан аввал плей-оффга чиқишни уддалади.
LiveБарчаси