Эрон терма жамоасининг машғулот базаси яқинидан жасад топилди (видео)
Спорт
−
13 Июнь 8792 1 дақиқа
Эрон терма жамоасининг Мексиканинг Тихуана шаҳридаги машғулот базаси яқинида фожиали ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда “Actu Foot” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Эрон терма жамоасининг машғулот базаси яқинида чириган инсон жасади топилган. Ушбу жасад қора сумкага ўралган бўлиб, унда зўравонлик излари мавжудлиги айтилмоқда. Маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари воқеа ҳолатларини текширмоқда ва марҳумнинг шахси сир сақланмоқда. Ҳолат юзасидан ҳозирча қўшимча маълумотлар ошкор этилмаган.
Маълумот учун, Эрон терма жамоаси Миср, Бельгия ва Янги Зеландия билан бирга “Г” гуруҳидан ўрин олган. Жамоа мусобақадаги иштирокини 15 июнь куни Лос-Анжелесда Янги Зеландияга қарши баҳс билан бошлайди. Кейинчалик, 21 июнь куни Бельгияга қарши, 26 июнь куни эса Сиэтл шаҳрида Мисрга қарши майдонга тушади.
Live
Барчаси