Эрон Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келди
Жамият
−
05 Апрель 2021
3762Кеча, 4 апрель куни Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.
Бугун, 5 апрель куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Эрон музокараларида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги ўзаро муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.
Ташриф дастурига биноан Эрон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг “Ҳазрати Имом” мажмуаси ва Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриши, Тошкентнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15