Эрон Россиянинг Як-130 самолётини жанговар тайёргарликдан ўтказди – ОАВ

Олам

image

Россияда ишлаб чиқарилган Як-130 жанговар ўқув самолёти Эронга етказилди. Бу ҳақда IRNA давлат агентлиги хабар берди.

IRNA маълумотларига кўра, Россиянинг Як-130 самолётлари Эронга олиб келинган ва мамлакат Ҳарбий-ҳаво кучлари хизматига кирган.

Ушбу самолётлар мамлакат Ҳарбий-ҳаво кучларининг янги авлод қирувчи самолётларини бошқарадиган янги учувчиларни тайёрлашда фойдаланилади. Агентлик Эронга қанча самолёт етказиб берилгани ҳақида хабар бермаган.

“Menadefense.net” хабарига кўра, биринчи Як-130 транспорт самолётлари орқали етказилган. Кейин улар йиғилиб, 1 сентябрь куни Исфаҳондаги авиабазадан синов парвозларини амалга оширган.

“Tasnim” хабарига кўра, модернизация қилинган самолёт эронлик ҳарбий учувчиларга Су-57 каби бешинчи авлод ва 4++ қирувчи самолётларни бошқаришга ўргатиш имконини беради.

Як-130 самолётлари 3 тонна ўқ-дориларни ташиш, енгил ҳужум ва разведка миссияларини бажаришга қодир.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Эрон Як-130

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг