Эрон Россияга яна баллистик ракета ва дронлар етказиб бермоқчи – ОАВ

Олам

image

Эрон Россияга қисқа масофага учувчи баллистик ракеталар ва дронларни етказиб беради. Бу ҳақда “The Washington Post” нашри хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Россияга “Fateh-110” ва “Zulfiqor” ракеталари етказиб берилиши режалаштирилган. Ушбу ракеталарнинг учиш масофаси мос равишда 300 ва 700 километрни ташкил қилади.

Шунингдек, Эрон қўшимча равишда яна ўнлаб "Моhajer-6" дронлари ва кўп сонли "Shahed-136" камикадзе дронларини етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу икки турдаги дрон ҳам аллақачон Россия ҳарбийлари томонидан Украинага қарши фойдаланилмоқда.

Америка урушни ўрганиш институти 16 октябрь куни берган хабарига кўра , Украина ва Россиянинг Тelegram каналларида Эроннинг “Arash-2” учувчисиз қурилмаларининг Россия Федерациясига етказилиши мумкинлиги айтилмоқда. Улар “Shahed”га қараганда тезроқ ва бузғунчироқ ҳисобланади.

Аммо, Эрон Украинадаги урушда фойдаланиш учун Россияга қурол етказиб бераётганини расман рад этиб келяпти. Кремль ҳам бу ҳақидаги хабарларни рад этди.

Темур Жумаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

265

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг