Эрон Россиядан илғор ҳаво мудофаа тизимларини сўради – ОАВ

Олам

image

Эрон Исроил билан эҳтимолий урушга тайёргарлик кўриш учун Россиядан илғор ҳаво мудофаа тизимларини сўради. Бу ҳақда бугун, 6 август куни эронлик икки манбага таяниб “The New York Times” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Москва аллақачон Теҳронга замонавий радарлар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бера бошлаган.

Кеча, 5 август куни Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу Эроннинг янги Президенти Масъуд Пезешкиён ва Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи Муҳаммад Бағерий билан учрашди. Шойгу ва Бағерий аввалига яккама-якка гаплашиб, кейин Россия делегацияси аъзолари ва Эрон ҳарбий амалдорларидан иборат кенгроқ йиғилиш иштирокчиларига қўшилди.

Шойгу Теҳронга ташрифи давомида Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Акбар Аҳмадиён билан ҳам музокаралар ўтказди.

“Россия минтақавий масалаларда Эрон билан тўлиқ ҳамкорлик қилишга тайёр”, деб хабар қилди Эрон ОАВлари Россия Хавфсизлик кенгаши котибига иқтибос келтирган ҳолда.

Бағерий, ўз навбатида, икки мамлакат ўртасидаги “чуқур, узоқ муддатли ва стратегик” муносабатларни қайд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made