Эрон Россия учун янги Shahed-107 дронини ишлаб чиқди – “Sky News”

Олам

image

Эрон Россия учун янги Shahed-107 дронини ишлаб чиқди. Бу ҳақда “Sky News” телеканали номи ошкор этилмаган манбага таяниб, хабар берди. 

Канал суҳбатдошининг сўзларига кўра, ушбу дрон думли V шаклидаги Shahed-101 учувчисиз учиш аппаратлари оиласига тегишли. Дроннинг узунлиги икки ярим метрга яқин, қанотлари уч метрга тенг.

Қайд этилишича, бу ҳужумчи ва разведкачи дрон.

Тахминларга кўра, дронни транспорт воситасидан учириш мумкин ва унинг парвоз масофаси тахминан 1500 километрни ташкил қилади.

“Sky News” таъкидлашича, дрон видео трансляция учун узатувчи, шунингдек, муҳим нишонларни қидириш технологияси билан жиҳозланган.

Телеканал суҳбатдошига кўра, эронлик ва россиялик мутахассислар янги дронни синовдан ўтказган ва Эрон рус ҳарбийларига икки миллион доллардан кўпроқ эвазига бир неча дона дрон сотиб олишни таклиф қилган.

“Sky News” телеканалининг Украинадаги манбаси янги учувчисиз самолёт ишлаб чиқилиши ҳақидаги иддао ҳақиқатга яқин эканини айтган.

“Биз юқорида қайд этилган дронларнинг етказиб берилишидан катта хавотирдамиз”, дейди манба.

Россия Мудофаа вазирлиги ва Эрон Ташқи ишлар вазирлиги журналистларнинг изоҳ сўрашига ҳозирча жавоб бергани йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Shahed

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made