Эрон президентлигига номзодларнинг якуний рўйхати қачон эълон қилиниши маълум бўлди
Олам
−
25 Май
8536Эронда навбатдан ташқари президентлик сайловлари учун номзодларнинг якуний рўйхати 11 июнь куни эълон қилинади. Бу ҳақда Теҳрон вилояти сайлов штабининг котиби Аббос Жоҳарий маълум қилди.
“Президент сайловига номзодларнинг якуний рўйхати 11 июнь куни эълон қилинади. Номзодларни рўйхатга олиш 30 май куни бошланади ва 5 кун давом этади”, дейди у IRIB телеканали эфирида.
Жоҳарийнинг қўшимча қилишича, номзодларнинг якуний рўйхати эълон қилинганидан кейин улар яна 15 кун давомида сайловолди ташвиқотини олиб боришлари мумкин.
Маълумот учун, 20 май куни Эрон расмийлари мамлакатдаги ижроия ҳокимияти раҳбари учун муддатидан олдин сайловлар 28 июнга белгиланганини эълон қилди. Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилоятида 19 май куни вертолёт ҳалокатида президент Иброҳим Раисий вафот этгани муносабати билан Эрон тарихидаги 14-президентлик сайловлари бўлиб ўтади.
LiveБарчаси