Путин Қрим кўпригининг темир йўл қисмини очиб берди
Олам
−
23 Декабрь 2019
7483Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Қрим кўпригининг темир йўл қисмига старт берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
РФ Президенти поезд машинисти кабинасида Транспорт вазири Евгений Дитрих билан кўприкдан ўтди.
“Бу катта воқеа. Сиз ўз меҳнатингиз, иқтидорингиз, сабр-бардош ва ҳаракатингиз билан Россия дунё даражасидаги инфратузилма лойиҳаларини бажара олишини кўрсатдингиз. Бу кўприк нафақат Россия, балки Европада ҳам энг узуни ҳисобланади”, деди Путин.
Маҳаллий вақт билан соат 14:00 да “Таврия” поезди Санкт-Петербургнинг “Москва” вокзалидан Севастополга қараб ҳаракатланган. У 43,5 соатда 2741 км масофани босиб ўтиши керак. Поезд 9 вилоят, 3 та федерал даражадаги шаҳар, ўлка, республика, 188 та дарёни кесиб ўтади.
Маълумот учун, Қрим кўприги Россиядаги энг узун кўприк. Унинг узунлиги 19 кмни ташкил қилади. Кўприкда автомобиллар 2018 йилнинг майо ойидан ҳаракатлана бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, Қрим 2014 йилда Украина бошланган "Майдон" воқеалари вақтида Россияга қўшиб олинган. Ғарб давлатлари РФнинг бу ҳаракатини суверен давлат ҳудудини аннексия қилиш деб баҳолаб, унга қарши санкцилар жорий қилган.