Эрон Сурия ва Туркияга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди

Олам

image

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Aббос Мусавийнинг сўзларига кўра, Эрон Туркия ва Сурия ўртасида диалог ва ўзаро тушунишни ўрнатишга ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Эрон ҳар доим қарама-қаршиликларни ҳал қилишда мулоқот ва тинч ёндашувлар тарафдори бўлиб келган ва шу сабабли ҳамиша келишмовчиликларга эга бўлган томонлар ўртасидаги музокараларни қўллаб-қувватлаган", деди Мусавий.

Унинг таъкидлашича, 20 йилдан кўпроқ вақт олдин Туркия ва Сурия ўртасида тузилган Aдан келишуви Aнқара ва Дамашқ учун мавжуд бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун мос асосдир.

"Эрон Aнқара ва Дамашқ ўртасидаги мулоқот ва ўзаро тушунишни ўрнатиш учун ёрдам кўрсатишга тайёр", дея қўшимча қилди Эрон ТИВ расмий вакили.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Сурия ва Туркияга воситачилик

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made