Эрон Исроил пойтахтига ракеталар ёғдирди (видео)
Олам
−
07:47 23780 2 дақиқа
Бугун, 3 март куни Эрон ракетаcи Исроилнинг мудофаа тизимини муваффақиятли ёриб ўтиб, Тель-Авив шаҳрига аниқ зарба берди. Бу ҳақда “Quds News Network” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, бир ракета парчалари шаҳар атрофидаги Бней-Брак ва Петах-Тиква ҳудудларига тушган.
“Al Jazeera” телеканалининг Исроил полициясига таяниб хабар беришича, ҳодиса оқибатида бир киши яраланган. Шунингдек, ракета парчалари Тель-Авив ҳудудида моддий зарар етказгани айтилган.
28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошлаган эди. АҚШ Президенти Дональд Трамп операция мақсади Америка халқини ҳимоя қилиш эканини билдирган. Зарба давомида Эроннинг қатор ҳарбий ва фуқаролик объектлари, жумладан Минаб шаҳридаги мактаб ҳам нишонга олинган. Эроннинг йирик шаҳарлари, хусусан Теҳрон ҳам ҳужумларга учраган. Операция оқибатида Эрон Ислом Республикасининг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлгани хабар қилинган.
Жавоб тариқасида Эрон “Содиқ ваъда – 4” операциясини бошлаб, Яқин Шарқда жойлашган АҚШ ҳарбий базаларига ҳамда Исроил шаҳарларига зарбалар бермоқда. Шунингдек, Теҳрон Форс кўрфази давлатларига ҳам ҳужум қилмоқда. Эрон Қизил Ярим ой жамияти маълумотига кўра, АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида мамлакат ҳудудида камида 555 киши ҳалок бўлган.