Эрон гуманитар ёрдам баҳонасида Сурияга қурол етказиб бермоқда
Олам
−
12 Апрель 2023
5086Эрон ўзининг стратегик иттифоқчиси бўлган Сурияга қурол-яроғ ва ҳарбий техника олиб кириш учун зилзила оқибатларини бартараф этиш парвозларини қўллаган. Бу ҳақда Ғарб разведка ходимлари, Эрон ва Исроил раҳбариятига яқин манбалар, шунингдек, суриялик ҳарбий қочоқ ва хизматдаги суриялик зобитларга таяниб, “Reuters ” хабар берди.
Айтилишича, Эрон мазкур ҳаракатлар орқали Сурияда Исроилга қарши мудофаасини мустаҳкамлаш ва Сурия Президенти Башар Асадни кучайтиришни мақсад қилган.
Манбага кўра, жорий йилнинг 6 февраль куни Сурия шимоли ва Туркияда содир бўлган зилзиладан сўнг Эрондан юзлаб рейслар Суриянинг Ҳалаб, Дамашқ ва Латакия аэропортларига юк олиб кела бошлаган ва бу етти ҳафта давом этган. Таъминотлар Суриянинг ҳаво мудофаа тизимини янгилаш учун зарур бўлган илғор алоқа ускуналари, радар батареялари ва эҳтиёт қисмларни ўз ичига олган. Мазкур тизимлар Сурияга фуқаролик уруши даврида Эрон томонидан тақдим этилган.
Эроннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги миссияси зилзилалардан кейин Сурияга ҳарбий техника етказиш учун гуманитар ёрдам самолётларини ишлатилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқ эканини билдирган.
Бироқ аноним манбалар Исроил Сурияга қурол-аслаҳа оқими кириб келганидан тезда хабар топгани ва бунга қарши курашиш учун агрессив кампания бошлаганини айтган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь