Эрон футболи вакиллари FIFA'га кескин мурожаат йўллади
Спорт
−
21 Октябрь 2022
4427Эронлик бир гуруҳ футболчилар ва футбол вакиллари FIFA'дан Эрон терма жамоасини 2022 йилги Жаҳон чемпионатидан четлатишни сўради. Бу ҳақда "International english" нашрида хабар берилди.
Мурожаатда Эрон ўз халқига нисбатан шафқатсизлик қилгани учун мамлакат терма жамоасини мундиал баҳсларидан четалатиш сўралган. Шунингдек, мамлакатда аёлларни стадионларга киритиш тақиқлангани, бу ҳолат эса FIFA кодексларига зид эканлиги айтилган. Мурожаатда бир неча футболчи давлат томонидан таъқибга учрагани ҳақида сўз боради. Мактубда FIFA'дан Эроннинг ташкилотдаги аъзолигини зудлик билан тўхтатиш сўралган.
“Эроннинг ўз халқига нисбатан шафқацизлиги ва жангарилиги жуда муҳим нуқтага етди, бу эса уни футбол ва спорт оламидан аниқ ва қатъий ажратишни талаб қилади”, дейилади мурожаатда.
Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионати 20 ноябрдан 18 декабрга қадар Қатарда бўлиб ўтади. Эрон терма жамоаси Англия, Уэльс ва АҚШ терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган.
Шахзод Шукуров
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь