Эрон АҚШнинг MQ-9 Reaper дронини уриб туширди

Олам

image

Эрондаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли разведка-зарба дрони – MQ-9 Reaper’ни муваффақиятли тутиб олди. Бу ҳақда Эрондаги бир нечта ОАВ хабар берди.

Ҳаво аппаратининг уриб туширилгани интернетда эълон қилинган материаллар билан тасдиқланган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзув тасодифий гувоҳлар томонидан олинган. Кадрларда зарба берилган учувчисиз аппарат тезда баландликни йўқотиб, ерга қулаётгани яққол кўринади. Қулаш пайтида корпусда очиқ ёниш ҳолати кузатилади. Мутахассислар дрон қанотининг йўқлигига эътибор қаратмоқда эҳтимол, у ҳужум вақтида узилиб кетган.

Маълумот учун, MQ-9 Reaper – бу АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан ишлаб чиқилган ва асосан разведка, кузатув ҳамда зарба бериш вазифаларини бажарадиган учувчисиз учиш аппарати. У General Atomics компанияси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, Predator (MQ-1)  дронининг такомиллаштирилган, каттароқ ва кучлироқ версияси ҳисобланади.

Унинг энг муҳим хусусиятларидан бири узоқ вақт ҳавода қолиш қобилиятидир – у тахминан 27 соатгача узлуксиз парвоз қила олади. Парвоз баландлиги одатда 15 000 метр атрофида бўлиб, бу унга кўплаб ҳаво мудофаа тизимларидан юқорида учиш имконини беради. Тезлиги тахминан 480 км/соатгача етади.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон дрон MQ-9 Reaper

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг