Эрон АҚШнинг Қатар, Баҳрайн, Қувайт ва БААдаги базаларига зарба берди (видео)

Олам

image

Бугун, 28 февраль куни Эрон Форс кўрфазидаги АҚШ ҳарбий инфратузилмасига ялпи зарба беришга ўтди ҳамда Қатар, Баҳрайн, Қувайт ва Бирлашган Араб Амирликларидаги (БАА) стратегик объектларга бир қатор синхрон баллистик зарбалар берди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳужум минтақадаги аксарият мамлакатлар ҳаво ҳудудининг зудлик билан ёпилишига ва Америка авиабазалари ҳамда Бешинчи флотнинг логистика тугунига тўғридан-тўғри зарбалар берилгани ҳақидаги хабарлар фонида тинч аҳолининг зудлик билан бошпаналарга эвакуатсия қилинишига сабаб бўлган.

“Эрон қуролли кучлари минтақадаги Америка базаларига зарбалар бермоқда”, деб хабар берган Эрон давлат телевидениеси.

Айниқса, Американинг Яқин Шарқдаги ҳарбий иштирокининг асосий қисми жойлашган Баҳрайнда вазият жуда оғир. Маҳаллий БНА ахборот агентлиги АҚШ Бешинчи флотининг Баҳрайндаги хизмат кўрсатиш маркази ракета ҳужумига учраганини хабар қилди. Ушбу маълумотлар кучли портлашлар фонида фавқулодда хавфсизлик чораларини жорий этган Баҳрайн Ички ишлар вазирлиги хабарлари билан тасдиқланмоқда.

“Хавфли вазият сигналлари янгради... Фуқаролар ва аҳолига асосий йўллардан фақат зарурат туғилганда фойдаланиш тавсия этилади”, дея маълум қилган идора.

Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий-денгиз базаси жойлашган ҳудуд устида қалин тутун устунлари кўтарилган. Шу билан бирга, Қатардаги Ал-Удейд авиабазасига ҳам ҳужум қилинган. ОАВ маълумотларига кўра, учта ракета уриб туширилган, қолганлари эса нишонга етиб борган. Бироқ Қатар Мудофаа вазирлиги амирлик томон отилган барча ракеталар тутиб қолинганини даъво қилмоқда. Йнетнеwс га кўра, портлашлар БАА пойтахти Абу-Даби ва Қувайтда ҳам қайд этилган. Амирликларда ҳаво мудофаа тизимлари ишлашига қарамай, Эрон ракеталари Ал-Дҳафра авиабазасига зарба берган.

АҚШ–Исроил–Эрон уруши

Бугун, 28 февраль куни Исроил кутилмаган вақтда Эронга қарата ҳаводан зарбалар йўллади. Ушбу зарбалар Эроннинг муҳим объектлари – Президент қароргоҳи, давлат идоралари ва ядро иншоотларига теккани иддао қилинмоқда. Эроннинг “Mehr” ахборот агентлиги Теҳрондаги Эрон разведка биносига ҳам ҳужум қилинганини ёзган. Исроил томонидан старт берилган операция “Еҳуда қалқони” деб номланган. Дастлабки манбаларга кўра, Эронга ўттиздан ортиқ ракеталар йўлланган бўлиши мумкин.

Орадан бироз вақт ўтиб Исроил Мудофаа кучлари Эронга ҳужумни расман тасдиқлаган. Шунингдек, Мудофаа вазирлиги Исроил фуқароларидан хавфсиз жойга яширинишни сўраган. Мамлакатда шошилинч равишда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Шу орада АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон бўйича операциялар ҳақида 8 дақиқалик баёнот берган ва унда Эронга қилинган ҳужумда АҚШнинг иштирок этганини тасдиқлаган. Унинг қайд этишича, Эронга қилинган ҳарбий опреациялар Америка халқини ҳимоя қилиш учун амалга оширилмоқда. У ўз баёнотида эронликларни амалдаги тузумни ағдаришга чақирган. Трамп Эрон ҳарбий хизматчиларига таслим бўлишни ва бунинг эвазига «иммунитет» олишни таклиф қилди ёки “муқаррар ўлим”ни танлашлари мумкинлигини айтган.

Қолаверса, барча воқеаларни бир четдан кузатиб турган Эрон собиқ валиаҳд шаҳзодаси Ризо Паҳлавий ҳам Эрон халқига мурожаат қилиб, мамлакат учун ҳал қилувчи лаҳзалар келганини таъкидлаган. Шунингдек, у бу сўнгги жанг эканини ва унфда Эрон халқи Ислом Республикаси тузуми устидан ғалаба қозонишини таъкидлаган.

Орадан кўп вақт ўтмай энди Эрон Исроил давлати ҳудудига қарата зарба йўллашни бошлади.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳам ҳужумларни тасдиқлаб, баёнот берган. Унга кўра, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши қўшма операцияси Эрон террор режими келтириб чиқараётган таҳдидни бартараф этишга қаратилган. Нетаньяху махсус мурожаатида сўнгги 47 йил давомида Эрон раҳбарияти Исроил ва АҚШга қарши очиқ таҳдидлар қилган ҳамда минтақада зўравонлик сиёсатини юритганини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг