Эрон АҚШга “абадий пандемия” билан пўписа қилди
Олам
−
27 Март 2020
16009Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Вашингтонни санкцияларни тўхтатишга чақирди. Вазирнинг таъкидлашича, шундоқ ҳам коронавирус тарқалишига қарши курашда ёрдамга муҳтож бўлган AҚШ "абадий пандемия" билан жазоланади.
Кеча, 27 март куни Қўшма Штатлар Эронга нисбатан санкциялар рўйхатини кенгайтирди ҳамда унга бешта ташкилот ва 15 кишини қўшди. AҚШ Молия вазирлиги маълумотига кўра, ушбу санкциялар Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусини Эрон ва Ироқда қўллаб-қувватлаётган ташкилотларга нисбатан киритилган.
"COVID-19 бутун дунёга кенг тарқалди, ҳар бир давлатга кириб бормоқда. Ҳатто дунёнинг йирик иқтисодиётига эга давлат ҳам пандемияга қарши курашда бошқаларнинг ёрдамига муҳтож бўлмоқда. Аммо у Эронга қарши ўзининг иқтисодий терроризмини тўхтатишдан бош тортмоқда. AҚШ чиндан ҳам “абадий пандемия”ни хоҳлайдими?", деб ёзган Зариф Twitter’даги ўз саҳифасида.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ўз изоҳига яқинда Американинг Wall Street Journal нашрида чоп этилган мақола сарлавҳасини илова қилган. Мақолада гап Трампнинг Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Инга қўнғироқ қилиб, коронавирусга қарши курашда ёрдам сўрагани ҳақида боради.
LiveБарчаси