Эрон Афинадаги яҳудийларни ўлдиришни режа қилганми?
Олам
−
31 Март 2023
4724Греция пойтахти Афинадаги асосан яҳудийлар жамоаси борадиган ресторан ва синагогага Эронга алоқадор кучлар ҳужум қилишни режалаштиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Эроннинг Афинадаги дипломатик миссияси эса бундай айбловларни қатъиян рад этди.
“Теҳрон сионистик манбалар томонидан тарқатилган Эронга қарши миш-мишлар ва асоссиз айбловларни қатъиян рад этади”, дейилади элчихонанинг Twitter'да эълон қилган хабарида.
Шунингдек, Эрон элчихонаси ўз баёнотида Исроилдаги ҳукуматга қарши оммавий намойишларга эътибор қаратган.
“Улар ўзларининг уйдирма сценарийлари билан жамоатчилик эътиборини чўкиб кетган ички инқироздан чалғитишга ҳаракат қилмоқда”, дейилади хабарда.
Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг 28 март куни Греция Фуқароларни ҳимоя қилиш вазири Такис Теодорикакос асли келиб чиқиши эронлик бўлган икки покистонликни теракт тайёрлашда гумон қилиниб, ҳибсга олинганини маълум қилган. Гумондорлар миллий разведка хизмати ва Греция аксилтеррор бўлими томонидан қўлга олинган. Исроил эса Эронни теракт режалаштирганликда айблаган ва ҳужум Моссад (Исроил Миллий разведка хизмати) кўмагида олди олинганини даъво қилган.
LiveБарчаси