Эрон ҳарбий салоҳиятини кутилганидан тезроқ тикламоқда – CNN
Олам
−
14:02 2905 1 дақиқа
Эрон ўз Қуролли кучларини ва қурол-яроғ ишлаб чиқариш тизимини АҚШ кутганидан анча тезроқ тикламоқда. Бу ҳақда АҚШ разведкаси маълумотлари билан таниш бўлган манбаларга таяниб, CNN хабар берди.
“Эрон Қуролли кучлари дастлаб тахмин қилинганидан анча тезроқ тикланмоқда”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг апрель ойида бошланган олти ҳафталик сулҳ (оташкесим) даврида Эрон учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқарадиган корхоналарининг бир қисми фаолиятини қайта йўлга қўйган.
“АҚШ баъзи махсус хизматларининг баҳолашича, Эрон дронлар ёрдамида зарба бериш салоҳиятини атиги олти ой ичида тўлиқ тиклаб олиши мумкин”, дейилади хабарда.
Бунгача Эрон парламенти спикери Муҳаммад-Боқир Ғолибаф Эрон Қуролли кучлари АҚШ билан тузилган сулҳдан ўз имкониятларини қайта тиклаш учун жуда унумли фойдаланганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Исроил жорий йилнинг 28 февраль куни Эрон ҳудудидаги объектларга зарба беришни бошлаган эди. Ушбу тажовуз қурбонлари сони 3 минг кишидан ошиб кетди. Вашингтон ва Теҳрон 8 апрель куни ўт очишни тўхтатиш ҳақида эълон қилди. Шундан сўнг Исломободда бўлиб ўтган музокаралар натижасиз якунланди. Жанговар ҳаракатлар қайта бошлангани ҳақида хабар берилмаган бўлса-да, Қўшма Штатлар Эрон портларини блокада қилишни бошлади.
Live
Барчаси