Эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов ММА'да жанг ўтказди (видео)

Спорт

image

Эркин кураш бўйича Токио-2020 Олимпиадасининг бронза медали соҳиби ўзбекистонлик Бекзод Абдураҳмонов ММА'да жанг ўтказди. 

Бугун, 17 июнь куни тонгда Американинг Массачусетс штати Уилмингтон шаҳрида ташкил этилган Combat FC 4 турнирида Абдураҳмоновга бразилиялик Дерик де Фрейтас рақиблик қилди.

Асосан партерда кечган жангда рефери Фрейтас ҳимоясини пассив деб баҳолади ва 1-раундда баҳсни тўхтатди. Бу орқали Абдураҳмонов муддатидан олдин ғалабага эришди.

Маълумот учун, ўзбекистонлик спортчи ММА'да бунгача 7 та жанг ўтказиб, барчасида рақибларини мағлуб этган.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг