Эркак ёмон баҳо олган ўғлининг тирноғини суғириб, кафтини куйдирди
Олам
−
17 Март 2023
12340Россиянинг Ростов вилоятида яшовчи эркак ёмон баҳо олган ўғлининг тирноғини суғириб, кафтини куйдирди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар берди.
Қайд этилишича, эркак ўғлини етти йил давомида қийнаб келган. Жумладан, уни оч қолдирган, бошини деворга урган, ташқарида тунашга мажбур қилган ҳамда тамаки қолдиғини едирган ёки бир қути сигаретни чекишга мажбурлаган. Бола очлик сабаб отасидан пул ўғирлашга мажбур бўлган ва оқибатда янада қаттиқ қийноққа солинган.
Етти йиллик азоблардан сўнг бола уйидан қочиб кетган ва полицияга мурожаат қилган. Вояга етмаган фарзандига нисбатан зўравонлик қилган эркак 6,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Бола реабилитация қилингани ҳамда отасидан 500 минг рубль (74,3 миллион сўм) товон пули ундирганидан сўнг онаси билан бирга яшай бошлагани маълум қилинган.
Бу каби фарзандларни ноодатий – вахшиёна жазолаш турлари асосан Хитойда кузатилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг Сичуан провинциясида ота ёмон баҳо олган ўғлини тасодифан самурай қиличи билан ўлдириб қўйгани учун 12 йилга қамалганди. Аввалроқ, Хитойда яна бир ота ўғлининг смартфон ўйнашга муккасидан кетгани сабаб туни билан ухламай, 17 соат давомида телефон ўйнашга мажбур қилганди. Шунингдек, Хитойда ота-она телевизор қаршисида ҳаддан ташқари кўп ўтирган ўғлини туни билан телевизор кўришга мажбурлаганди.
LiveБарчаси