Эркак бошидан бензин қуйиб, ўзини ёқиб юборди
Олам
−
15 Февраль 2022
41407Кеча, 14 февраль куни Россиянинг Ростов вилояти Шахти шаҳри марказида 52 яшар эркак бошидан бензин қуйиб, ўзини ёқиб юборди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ёзмоқда.
Қайд этилишича, номаълум шахс Ленин майдонида пролетариат йўлбошчиси ҳайкали яқинида ўзини ёқиб юборган.
Маълум қилинишича, баъзи гувоҳлар уни қутқаришга ҳаракат қилган, бироқ ёнаётган Донецк фуқароси қутқаришларини хоҳламаган ва қаршилик кўрсатиб, қўйиб юборишни сўраган. Одамлар уни сув билан ўчиришга уринишган, аммо ёнғин фақатгина ўт ўчиргич ёрдамида ўчирилган.
Воқеа жойига шифокорлар етиб келган. Аммо эркак шифохонага етиб бормай, тез ёрдам машинасида вафот этган.
Таъкидланишича, кейинчалик эркакнинг шахси аниқланган. У руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатга олинган маҳаллий фуқаро бўлиб чиққан. Эркакни бундай даҳшатли ҳаракатга айнан нима ундагани ҳозирча номаълум.
Россия Ички ишлар вазирлигининг Ростов вилояти бўйича минтақавий бош бошқармаси айнан нима бўлганини айта олмаган, улар фақат маълумотга аниқлик киритаётганликларини таъкидлашган.
LiveБарчаси