Эри билан Самарқандга келган Эмина Эрдўғанни Мирзиёева зериктириб қўймади

Олам

image

Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмина Эрдўған билан Самарқанд шаҳрини айланди. Бу ҳақда Туркия Биринчи хоними ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.

“Ўзбекистоннинг қадим Самарқанд шаҳрида хоним Зироат Мирзиёева билан Конигил қоғоз фабрикасини зиёрат қилдик.

Икки минг йил давомида бузилмаган ҳолда сақланиб қолган Самарқанд қоғозининг саргузаштлари ҳайрат уйғотади.

“Барҳаёт ўзбек қишлоқ музей”ида эса ҳамон сақланиб қолган аждодлардан қолган одатларни кўриш ва танишишга муяссар бўлдим. Вақтга қарши турадиган бу маскан ҳам табиат билан чамбарчас боғланган”, дейди Эмина Эрдўған.

Туркия Биринчи хоними Самарқанд минг йиллар давомида  ғарб ва шарқни бирлаштирган Самарқанд мадания ҳазина ўлароқ яшаб қолаётганини қайд  этган.

Саёҳат давомида Зироат Мирзиёева Эмина Эрдўғанни Самарқанд нони билан меҳмон қилган. Биринчи хонимлар мато тўқиш фабрикасида ҳам бўлган.

Маълумот учун, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Самарқанддаги саммитга турмуш ўртоғи билан келган ягона давлат раҳбари бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эмина Эрдўған Зироат Мирзиёева

Баҳолаганлар

625

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг