Эрдўғаннинг “дағдағасидан” сўнг 10 давлат “ортга чекинди” 

Олам

image

АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари элчихоналари Туркиянинг ички ишларига аралашмаслик тўғрисида баёнот эълон қилди. Ўз навбатида, мамлакат раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған буни ижобий қабул қилди. Бу ҳақда “Анадолу” нашри ёзмоқда.

Қайд этилишича, бугун, 25 октябрь куни АҚШ элчихонаси ва бошқа бир қатор давлатлар Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясида белгиланган мезбон давлатнинг ички ишларига аралашмасликни назарда тутувчи 41-моддага риоя қилишда давом этишларини маълум қилган ва Туркия Президенти буни ижобий қабул қилган. 

Эслатиб ўтамиз, дастлаб 10 давлат – АҚШ, Канада, Германия, Франция, Финляндия, Дания, Нидерландия, Норвегия, Швеция ва Янги Зеландия элчихоналари тўрт йил олдин, 18 октябрда ҳибсга олинган Усмон Каваланинг озод қилинишини талаб қилиб, мурожаатнома тарқатганди. Улар Туркия ҳукуматини Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди талабини бажаришга ва Кавалани қўйиб юборишга чақирган.

Мурожаат эълон қилинганидан кейин элчилар Туркия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, мамлакат ички ишларига аралашишга уринишда айбланган. Сўнгра, мамлакат Президенти Эрдўған мамлакат ички ишларига аралашиб, баёнот қабул қилган 10 та давлатнинг элчиларини персона нон-грата (хушланмаган), деб эълон қилиш бўйича ТИВга буйруқ берди. Буйруқ бажарилмасидан туриб элчихоналар бир қадам орқага ташлади ва халқаро ҳуқуқларни тан олишларини маълум қилди. 

Қайд этиш керакки, агар элчилар персона нон-грата, деб эълон қилинганда, ТИВ талабларига кўра, маълум қисқа бир муддатда хорижий дипломатлар Туркияни тарк этиши керак бўларди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1281

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг