Эрдўған Зеленскийга қўнғироқ қилди
Олам
−
12 Декабрь 2022
6030Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Украина Президенти Владимир Зеленский телефон орқали мулоқот қилди.
Туркия Президенти алоқа департаменти хабарига кўра, суҳбат чоғида етакчилар Россия-Украина уруши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилган.
Президент Эрдўған украиналик мавқедошига Туркиянинг инсонпарварлик ёрдами орқали қийин қиш ойларида Украина халқининг эҳтиёжларини қондириш учун ҳаракатларини давом эттираётганини айтди.
Туркия Президенти Анқарадаги 1033 нафар украиналик етим бола биринчи хоним Эмина Эрдўғаннинг шахсий назоратида эканини таъкидлади.
Ғалла коридорининг турли озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарларни ўз ичига олиши учун кенгайтирилиши мумкинлигини ифода этган Президент Эрдўған, Запорожье атом электр станцияси учун ҳам тез орада ечим топилишини умид қилди.
Президентлар Эрдўған ва Зеленский ҳам Украина Президенти томонидан G-20 саммитида эълон қилинган тинчлик режасини амалга ошириш ҳаракатларига қўшилиши мумкин бўлган ҳиссани юқори баҳоладилар.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 декабрл куни Президент Эрдўған россиялик мавқедоши Владимир Путинга ҳам қўнғироқ қилганди.
LiveБарчаси