Эрдўған Зеленскийга қандай таклиф бермоқчилиги очиқланди
Олам
−
18 Август 2022
10548Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 18 август куни Львовда украиналик мавқедоши Владимир Зеленский ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан музокаралар чоғида Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш, шунингдек, томонлар ўртасида ҳарбий асирларни алмашишда Анқаранинг воситачилиги бўйича таклиф киритиши мумкин. Бу ҳақда NTV телеканали ҳукуматдаги манбаларга таяниб хабар берди.
Эрдўған, шунингдек, Истанбул музокара жараёнини қайта бошлаш ва Туркияни Россия ва Украина Президентлари учрашуви учун майдонга айлантиришни таклиф қилишни режалаштирмоқда.
“Туркия раҳбари, шунингдек, ғалла бўйича келишувни амалга ошириш механизмини бошқа турдаги маҳсулотларга ҳам кенгайтиришни қўллаб-қувватлайди ва у Украинадаги вазиятни ҳал қилишда “озиқ-овқат битими” моделини асос қилиб олишни таклиф қилади”, дейилади NTV телеканалида.
Сафарда Туркия раҳбарига Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли, Энергетика ва табиий ресурслар вазири Фотиҳ Дўнмез, Миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акар, Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Ваҳит Кириши, Савдо вазири Меҳмет Муш, Миллий разведка бошқармаси раҳбари Ҳакан Фидан, Президент маъмурияти билан алоқалар бўйича бўлим бошлиғи Фаҳреттин Алтун, Президент матбуот котиби Иброҳим Калин, Президент маъмурияти мудофаа саноати бўлими раҳбари Исмоил Демир, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси расмий вакили Умар Челик ва “Baykar Makina” бош директори Ҳалук Байрактар ҳаҳроҳлик қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь