Эрдўған ва Зеленский ёпиқ эшиклар ортида 3 соат дардлашди
Олам
−
03 Февраль 2022
5481Киевга бўлиб турган Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Украина Президенти Владимир Зеленский ўртасида учрашув ўтказилди. Ёпиқ эшиклар ортида ўтган мулоқот 3 соату 10 дақиқа давом этгани айтилмоқда. Аввалига учрашув 1,5 соатга мўлжаллангани айтилганди.
Ҳозиргача икки раҳбар қандай масалаларни муҳокама қилгани маълум эмас. Икки давлат раҳбарлари Матбуот хизматлари мулоқот ҳақида хабар эълон қилишдан тийилмоқда. Ҳозиргача фақат Туркиянинг “Анадолу” ахборот агентлиги давлат раҳбарлари мулоқот қилгани ҳақида хабар берди. Бироқ, мулоқотда қайси масалалар муҳокама қилингани сир сақланмоқда.
Мариинский саройида бўлиб ўтган учрашув икки давлат делегацияларининг бир қисми билан кенгайтирилган таркибда давом этган.
Президентлар мулоқоти давом этаётган вақтда эса икки мамлакат биринчи хонимлари – Эмина Эрдўған ва Елена Зеленская София Киевская обидасига бориб, турк тилидаги аудиогид тақдиомтида иштирок этишган.
Маълумотларга кўра, Президентларнинг бугунги кундаги асосий мақсади эркин савдо зонаси билан тўртта икки томонлама шартнома имзолашдан иборат:
1. Эркин савдо шартномаси;
2. Юқори технологиялар, авиация ва космик саноат соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги доиравий битим;
3. Ёшлар сиёсати соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
4. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Баённома лойиҳаси.
Томонлар Қора денгиздаги икки давлат ҳарбий-денгиз кучлари ўртасидаги ҳамкорлик имкониятларини ҳам муҳокама қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь