Эрдўған ва Алиев Анқарада учрашди (видео)

Олам

image

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан расмий ташриф билан Туркияга борди. Бу ҳақда "Анадолу" агентлиги хабар берди.

Туркия пойтахтида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтган. Шунингдек, Президент Эрдўған олий мартабали меҳмонни Анқарадаги Президентлик мажмуаси кираверишида кутиб олган.

Маълум бўлишича, бу Озарбайжон раҳбарининг 7 февралда бўлиб ўтган сайловдаги ғалабасидан кейинги илк хорижга ташрифидир.

Президентлар икки мамлакат давлат байроқлари фонида эсдалик суратига тушганидан сўнг, давлат раҳбарларининг яккама-якка учрашуви бўлиб ўтган. Ўз навбатида кенгайтирилган таркибда музокаралар ҳам бошланган.

Музокаралар якунига етгач, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва ҳамроҳлигидаги делегация Туркия Республикаси асосчиси Мустафо Камол Отатурк мақбарасини зиёрат қилди.

Озарбайжон Президенти мақбарага гулчамбар қўйиб, хотира китобига ёзув қолдирган.

“Озарбайжон қувончини ўз қувончи, қайғусини эса ўз қайғусидек қабул қилган Ғози Мустафо Камол Отатуркнинг ёрқин хотираси Озарбайжон халқи қалбида ҳамиша яшайди. Руҳи шод бўлсин!” дейилади унда.

Озарбайжон раҳбари зиёрат якунида Озар-Турк биродарлиги, ҳамжиҳатлигини асраб-авайлаш ва келажак авлодларга етказиш, шунингдек, стратегик иттифоқни ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ҳар икки давлатнинг асосий вазифаси эканлигини таъкидлаган.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг