Эрдўған Сурия яхлитлигига таҳдид солаётган кучлар кимлигини айтди
Олам
−
20 Июль 2022
14871“Курдистон ишчилар партияси” террорчилик ташкилоти Суриянинг ҳудудий яхлитлигини нишонга олган. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 19 июль куни Россия Президенти Владимир Путин ва Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан "Остона формати"даги уч томонлама учрашувда сўз очди, деб хабар бермоқда “Анадолу”.
“Курдистон ишчилар партияси” террор гуруҳи барчамиз учун умумий масала. Террор ташкилоти Суриянинг ҳудудий яхлитлигини нишонга олганини унутмаслигимиз керак”, дейди Эрдўған.
Етакчилар Остона форматидаги 7-саммитда Суриядаги сўнгги ўзгаришларни муҳокама қилган. Унда минтақавий хавфсизликка таҳдид солаётган террор гуруҳлари, хусусан, КИП ва ИШИД масалалари кўриб чиқилган.
“Террор ташкилотлари қаерда ва ким томонидан қўллаб-қувватланишидан қатъи назар, уларга қарши курашимиз доимо давом этади. Суриядаги одамларнинг ғайриинсоний муҳитда эканини унутмаслигимиз керак. Мақсадимиз суриялик биродарларимизни ўз уйларига ихтиёрий, хавфсиз ва муносиб тарзда қайтишларини таъминлаш” , деб қўшимча қилган Туркия раҳбари.
Саммитда Суриядаги можароларга барҳам бериш учун биргаликда амалга ошириладиган масалалар кўриб чиқилган. Учрашувда Эрдўған Сурия инқирозига фақат сиёсий ечим борлигини айтган.
Маълумот учун, Россия, Туркия ва Эрон 2017 йил январь ойида Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтган музокараларда Суриядаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишнинг кафиллари бўлган ва шу сабабли “Остона жараёни” деб номланган. 2019 йилда Остона номи Нур-Султонга ўзгартирилганига қарамай, музокаралар форматининг номи ўзгаришсиз қолди.
Муҳайёхон Ҳабибуллаева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь